» » Дўстлик туманида Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Дўстлик туманида Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

26 июль 2024 г 234 Комментарии: 0

Дўстлик туманида навбатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, маҳалла «бешлик»лари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Мазкур кенгаш йиғилишида туман прокурори Самандар Раззоқов, туман ИИБ бошлиғи Шерзод Қосимов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Латиповлар сўзга чиқиб, 2024 йилнинг 6 ойида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида жиноятчиликни жиловлашда маъсул бўлган шахслар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла вакилларининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якуни билан келгусида қилиниши керак бўлган зарурий чора-тадбирлар ва йўл хариталари белгилаб олиниб, ижрога йўналтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!