Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Хитойлик бир гуруҳ инвесторлар Дўстлик туманига келишди
02 август 2024 г 312 Комментарии: 0
Хитойлик бир гуруҳ инвесторлар Дўстлик туманига келишди. Уларни туман ҳокими Шавкат Дарвишев қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарлари ўртасида сўнгги йилларда икки томонлама савдо ва иқтисодий алоқалар ривожланиб бораётгани, мамлакатимизда, хусусан Жиззах вилоятида хитойлик сармоядорлар томонидан қатор янги лойиҳалар ишга туширилаётгани алоҳида таъкидланди.
Шавкат Дарвишев меҳмонларга яқинда хизмат сафари билан Хитойга боргани, у ерда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказгани, сафар чоғида бир қатор келишувларга эришилганини айтиб ўтди.
Шунингдек, инвесторлар туман имкониятлари, иқтисодиётнинг драйвери, шунингдек, ривожланаётган соҳалар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.
Бўлиб ўтган учрашувдан кейин хитойликлик инвесторлар туманда иш олиб бораётган янги лойиҳалар, мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишишди.
Улар туркиялик ҳамкорлар томонидан ишга туширилаётган "SENTEZ DO‘STLIK TEXTILE ACCESSORIES" МЧЖ ҳамда 2023 йилда ишга туширилган Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказидаги мавжуд лойиҳалар, шунингдек, ишга солиниши мумкин бўлган имкониятлари билан яқиндан танишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!