Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида лидер касаначи хотин-қизлар тақдирланди
05 август 2024 г 279 Комментарии: 0
Арнасой туманида ипакчилик соҳасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида пиллакорлар, лидер агроном аёллар ва ипак қуртини боқиш истагида бўлган хотин-қизларнинг малакасини ошириш, илғор технологияларни ўзлаштириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Арнасой туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Хайдарова, Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Гулмира Зоидова ва ЎзЛиДеП Арнасой туман кенгаши ҳамда тумандаги 13 МФЙлардан 52 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.
Шунингдек, жойларда тикувчилик фаолияти билан ҳам шуғулланаётган касаначи хотин-қизларнинг кўргазмалари ҳам ташкил қилинди.
Тадбир якунида йил давомида самарали фаолият юритаётган лидер касаначи хотин-қизларнинг 10 нафари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!