» » Ҳаётий вазиятларда my.gov.uzдан фойдаланинг

Ҳаётий вазиятларда my.gov.uzдан фойдаланинг

09 август 2024 г 205 Комментарии: 0

Зафаробод туманида my.gov.uz портали ва унинг мобил иловаси имкониятларига доир семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда туман ҳокимлиги ҳамда туман ташкилот ходимлари электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга муваффақ бўлишди.

Тадбир давомида тингловчилар порталда жорий этилган хизматлар, улардан фойдаланиш тартиблари, мобил иловага қўшилган янги қулайлик ва функциялар билан таништирилди. Шунингдек, пулли хизматлардан фойдаланишда мавжуд чегирмалар бўйича маълумотлар берилди.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!