» » Зарбдор туман солиқ инспекция бошлиғи сайёр қабул ўтказди

Зарбдор туман солиқ инспекция бошлиғи сайёр қабул ўтказди

10 август 2024 г 184 Комментарии: 0

Зарбдор туман солиқ инспекция бошлиғи Э.Эркабоев тумандаги «Навоий » маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Жойларда мунтазам равишда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг шикоятларини атрофлича ўрганиш, турли масалалар ечимини топиш, ҳар бир мурожаатнинг илдизига етиб боришга хизмат қилмоқда.

Сайёр қабулдан солиқ инспекция бошлиғи маҳаллаларда 1 ой муддатда одамлар учун зарур қулайликлар яратиш, йўл қурилиши, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан зарур чора тадбирларни белгилаб олди.

Шу куни туман сектор бошлиғи «Шарқ Юлдузи» маҳалласида жойлашган 13- мактаб биносида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!