» » Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Манас маҳалласида бўлиб, аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Манас маҳалласида бўлиб, аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

22 сентябрь 2023 г 295 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Акмал Эргашев Манас маҳалласида бўлиб, аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

Унда туман ҳокими ўринбосари Бобур Исломов, туман Халқ қабулхонаси мудири Ғайбулла Пармонов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

Сайёр қабул расмийликдан ҳоли, очиқ мулоқот тарзида ўтди.

Адлия бошқармаси бошлиғига аҳоли вакиллари ўзларини қийнаётган 30 дан ортиқ масалалар бўйича мурожаатлар қилишди. Улардан ўнтасига ҳуқуқий тушунчалар берилди, йигирмадан ортиқ мурожаатлар Адлия органлари томонидан назоратга олинди.

Қабул якунига етгач Акмал Эргашев маҳалладаги 17-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Манаслик чеварлар” тикувчилик мажмуаси фаолияти билан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!