Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод тумани ҳокими маҳалла фаоллари ва «Еттилик» аъзолари билан учрашув ўтказди.
12 август 2024 г 216 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев 1-сектор ҳудудига қарашли Совот ҚФЙда маҳалла фаоллари ва «Еттилик» аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳаллада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маънавий муҳитни яхшилаш, «Сайҳунобод ва Уйчи тажрибалари» асосида амалга оширилаётган ишар, аҳоли бандлиги ва ҳудуддаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, "Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти юзасидан ҳисоботлари эшитилиб, камчиликлар ва галдаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!