» » Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди

Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди

13 август 2024 г 493 Комментарии: 0

Туризм объектида профилактика ишлари олиб борилади.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган «Зомин» туристик-рекреацион зонасидаги осма дор йўли 12 августдан 18 августгача ишламайди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

«Осма дор йўли фаолияти сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир йилда бир маротаба ўтказиладиган профилактика ишларини олиб бориш учун вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Осма дор йўли 2023 йил августида очилган. Унинг узунлиги 2102 метр бўлиб, 12 та минорали 11 та устунга эга ва соатига 1200 сайёҳга хизмат кўрсатади. 133,3 млрд сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!