» » Дўстлик тумани пахта йиғим-теримига тайёрми?

Дўстлик тумани пахта йиғим-теримига тайёрми?

19 август 2024 г 203 Комментарии: 0

Дўстлик туманида пахта йиғим-теримга тайёргарлик кўриш, бу борадаги ишларни тўғри ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов, туман ҳокими Шавкат Дарвишев, вилоят прокуратураси ходимлари, бошқа мутасаддилар ҳамда туман фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Бу йил Дўстлик тумани пахтакорлари 56 390 тонна пахта етиштиришни олдиларига мақсад қилишган.
Пахта терими асосан техника воситаларида амалга оширилиб, мавсумда жами 77 та юқори унумли терим агрегатлари ишлатилади. Бундан ташқари, яна 15 та терим комбайнларини ижара асосида ишлатиш режалаштирилган.

Ойбек Ашурматов семинар иштирокчиларга теримга тайёргарлик кўриш жараёни билан биргаликда фермерлар томонидан пахта сотишдаги бу йилги тартиб қоидалар тўғрисида гапириб ўтди.

Семинарда мавсумга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!