» » Фориш туманида қишлоқ аёлларини бандлиги таъминланмоқда

Фориш туманида қишлоқ аёлларини бандлиги таъминланмоқда

20 август 2024 г 291 Комментарии: 0

Жиззах вилояти «Истиқлол авлоди» ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Жаҳон банкининг Япония Ижтимоий тараққиёт жамғармаси гранти ва Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда молиялаштирилган, қишлоқ аёлларининг бизнес кўникмалар ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

Лойиҳанинг мақсади Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни тадбиркорликка ўргатиш орқали турмуш тарзини яхшилаш.
Лойиҳа Фориш туманида жойлашган еттита маҳаллалари яъни, Учма, Илонли, Мустақиллик, Қизилқум, Нарвон, Қорабдол ота ва Учқулоч маҳалла фуқаролари йиғинларида амалга оширилмоқда.
Лойиҳани амалга оширилиши натижасида: 120 нафар Фориш туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож «Аёллар дафтари» да рўйхатда турувчи хотин-қизларга иш ўринлари яратилади.
Фориш тумани 2-сектор худудидаги «Мустақиллик» МФЙда «Фаровон ширинликлари» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди ва уларга 103 500 000 миллион сўм грант маблағлари ажраатилди. Бу аёллар қандолатчилик касбига ўқитилди.
«Мустақиллик» маҳалласида «Фаровон ширинликлари» қандолатчилик цехининг очилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда маҳалла хотин-қизлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова иштирок этиб, хотин-қизларга яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Тадбир иштирокчилари «Фаровон ширинликлари» қандолатчилик цехида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечиришди. Мазкур корхонанинг очилиши ҳисобига етти нафар қишлоқ аёллари бандлиги таъминланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!