Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида “Адлия куни” ва “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” акцияси ташкил этилди
21 август 2024 г 303 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани адлия бўлими томонидан “Олимлар”, “Маданият” ҳамда “Мулкуш” МФЙларида “маҳалла еттилиги” аъзоларига методик ёрдам кўрсатиш, аҳолининг ва тадбиркорларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича “Адлия куни” ва “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” акцияси ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда бўлим масъул ходимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш юзасидан зарур амалий чоралар кўрилиб, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, ушбу акция доирасида миллий қонунчиликдаги хотин-қизларга берилган ҳуқуқ ва имтиёзлар тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!