» » Жиззах вилоят солиқ бошқармаси:Қарор моҳияти ўрганилди

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси:Қарор моҳияти ўрганилди

26 август 2024 г 234 Комментарии: 0

Вилоят солиқ бошқармасида судьялар иштирокида семинар учрашув бўлиб ўтди. Унда солиқ ходимлари, манфаатдор идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Соатов бошқарган йиғилишда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари судларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида халққа янада яқинлаштирганини қайд этди.

Тадбирда сўз олган вилоят маъмурий судининг раиси С.Раҳмонов судлар фаолияти самарадорлигини ошириш имконини берадиган муҳим ўзгаришлар борасида тўҳталди.

Тадбирда иқтисодий судларда кўрилаётган низолар кўламининг кенглиги шикоят (протест) келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар аниқ доирасини белгилашда амалиётда доимо низоли масала бўлиб келган.

«Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорда тафтиш тартибида қайта кўриш қуйи инстанция судлари ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини текширишда инобатга олинишига доир тушунтириш берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!