Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди
27 август 2024 г 210 Комментарии: 0
Зомин туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда Зомин, Янгиобод, Зарбдор туманларидан 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар қамраб олинди.
Жиззах вилоят прокуратураси таклифи билан Самарқанд шаҳридаги нуфузли тиббиёт муассасаларининг 15 нафар малакали шифокорлари Зомин туманига ташриф буюришди. Малакали шифокорлар томонидан туман марказий поликлиникасида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 500 нафардан зиёд ўғил-қизлар қамраб олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбирда асосий эътибор ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг, тарғиб қилиш, уларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.
Тиббий кўрик даволашда мутахассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!