Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах заминида етиштирилган қовунлар европа ва қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда
04 сентябрь 2024 г 234 Комментарии: 0
Бу мавсум полиз маҳсулотлари сероб бўлди. Бу эса ўз навбатида экспорт учун катта имконият деганидир.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “BMB-NRC Agrologistics” мажмуаси заминимизда, хусусан, “BMB Agro" далаларида етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда кўмакчи бўлиб келмоқда.
Мажмуада, миришкорлар етиштирган қовунлар халқаро экспорт талабларига мувофиқ +5°С ҳароратда сақланиб, тегишли тартибда сараланиб, қадоқланмоқда ҳамда фитосанитария, божхона ва декларант ҳужжатлар мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб тўғридан тўғри экспорт қилинмоқда.
Қувонарлиси, сўнгги йилларда экспорт билан боғлиқ бир қатор енгилликлар берилиши ҳамда агрологистика марказида яратилган шарт-шароитлар маҳсулотларни мунтазам экспорт қилиш имкониятини бермоқда.
Хусусан, ҳар куни Европа мамлакатлари ҳамда қўшни давлатларга қовунларнинг катта партияси экспорт қилинмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!