» » Жиззахда замонавий агрологистика комплекси қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Жиззахда замонавий агрологистика комплекси қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

10 январь 2023 г 485 Комментарии: 0

Бугунги кунда Ўзбекистон заминида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жаҳон бозорларида ўзининг мунсиб ўрнини эгаллаб келмоқда.

Маълумки, бундай жараёнларда маҳсулотларни қисқа вақт ичида манзилига етказиб бериш, сифат жиҳатидан тўғри сақлаш ва экспорт амалиёти билан шуғулланиб келувчи тадбиркор учун ҳам кенг имкониятлар яратиш ўта муҳим жихатлардан бири ҳисобланади.

Ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.

Мазкур лойиҳани самарали ташкил қилиш юзасидан 2020 йил 6 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 482-ф-сонли фармойиши ҳам қабул қилинди.

Бугунги кунда Агрологистика комплексининг ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Бунинг учун зарур бўладиган ичимлик суви таъминоти, оқава сув тизими, электр ва газ таъминоти, автомобиль йўллари ва телекоммуникация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳозирда Агрологистика комплекси склад модулида жойлашган вентиляция системаси ва инфратузилмани яҳшилаш учун канализация ҳамда сув тармокларини ўрнатиш ишлари якунига етказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Агрологистика комплекси "ягона дарча" тамойили асосида Россия ва бошқа давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш учун талаб этиладиган нафақат божхона, балки банк, логистика, экспресс лабораториялар, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология, сертификатлаштириш хизматларини кўрсатади ва тегишли ҳужжатларни қисқа муддатларда расмийлаштириш имконини беради.

Шу билан бирга, Агрологистика комплекси ҳудудида Россия Федерациясининг "Россельхознадзор" аккредитациядан ўтган филиалининг жорий этилиши билан маҳаллий маҳсулотларимиз Россия Федерацияси бозорларига тўғридан-тўғри божхона чегараларидан тўсиқсиз ўтказилиши ва якуний манзилига етказиб берилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!