» » Америкалик ва европалик ишбилармонлар BMB-NRC Agrologistics ва BMB Agro Plus мажмуаларида бўлишди

Америкалик ва европалик ишбилармонлар BMB-NRC Agrologistics ва BMB Agro Plus мажмуаларида бўлишди

04 март 2024 г 379 Комментарии: 0

АҚШнинг йирик гипермаркетлар тармоғига эга бўлган COSTCO компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Натале де Франческо, италиялик ҳамкорлар Роберто Туччи ва Алессандро Момбеллонилар BMB-NRC Agrologistics ҳамда BMB Agro Plus мажмуаларига ташриф буюришди.

Агрологистика мажмуасининг фаолияти, унинг қуввати, экспорт салоҳияти ва жўғрофияси, хизмат турлари, шунингдек, яратилган бошқа имконият ва шароитлари ҳақида сўз кетганда, шуни таъкидлаш жоизки, BMB-NRC Agrologistics ўзига хос ноёб комплекс сифатида мамлакатимиз минтақаларида етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш каби амалиётлар жорий этилган.

Шу билан бирга, меҳмонлар Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган йирик инвестицион лойиҳа — BMB Agro Plus корхонаси фаолияти билан танишишди. BMB Holding тасарруфидаги мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат кластерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан чуқур қайта ишлашгача бўлган тўлиқ занжирни ташкил этиш, шунингдек, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда Европа мамлакатларига экспорт қилиш мақсадида BMB Agro Plus корхонасининг биринчи босқичи май ойида ишга туширилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Ташриф давомида мева-сабзавотларни сақлаш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни хорижий бозорларга экспорт қилиш, истиқболдаги йирик режалар билан боғлиқ масалаларда фикр алмашилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!