Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
05 сентябрь 2024 г 1 300 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 4 сентябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 йўлида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўлнинг довон қисмида ҳаракатланиб келаётган «Газ-52» юк автомашинаси ҳайдовчиси нишабликда бошқарувни йўқотган.
Оқибатда ушбу юк автомашинаси ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Captiva»нинг орқа чап ён томонидан ва «Nexia-3»нинг орқа томонидан урган. Тўқнашув оқибатида «Nexia-3» ўзидан олдинда бўлган «Spark» автомашинасининг орқа қисмига урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. «Nexia-3» автомашинаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва расмийлаштириш вақтида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!