» » Жиззахда Nexia-2 учта автомашинага бориб урилди

Жиззахда Nexia-2 учта автомашинага бориб урилди

07 сентябрь 2022 г 447 Комментарии: 0

Жиззахда тезликни ошириб ҳайдаган Nexia-2 ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 5 сентябрь куни соат 11:30 лар атрофида Жиззах шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги чорраҳага яқин жойда содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмагани, оралиқ масофа сақламагани сабабли ўзидан олдинда тўхтаб турган 3 та автомашинага бориб урилган.

Фото: Жиззах ИИБ матбуот хизмати

Фото: Жиззах ИИБ матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Nexia-2 ва 3 та автомобилга техник шикаст етган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!