Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида янги умумтаълим мактаби фаолият бошлади
05 сентябрь 2024 г 247 Комментарии: 0
Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги «Учқулоч» маҳалласи Пастки Учқулоч қишлоғида янги ўқув йилидан янги умумтаълим мактаби фаолияти бошлади.
«Учқулоч» маҳалласида жойлашган 10-умумтаълим мактабининг Пастки Учқулоч қишлоғидаги филиали аҳоли талаб истакларидан келиб чиқиб ҳамда ўқувчи ёшларга қулайликлар яратиш мақсадида 24-умумтаълим мактабига айлантирилди.
Ушбу мактабда Пастки Учқулоч қишлоғи аҳолисининг икки юз нафардан зиёд ўғил-қизлари таълим-тарбия олишмоқда.
Янги фаолият бошлаган умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда маҳалла мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар учун яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар учун муҳтарам Президентимизга самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.
Янги ўқув йилида қишлоқ аҳлининг 24 нафар ўғил-қизлари мактаб остонасига илк бор қадам қўйишди. Уларга Президент совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!