Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик тумани ҳокими тадбиркорлар муаммоларини тинглади
06 сентябрь 2024 г 298 Комментарии: 0
Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев Маданият саройида тадбиркорлик фаолияти давомида муаммо ва тўсиққа учраган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар билан учрашди.
Учрашув давомида ҳар бир мурожаат шу ернинг ўзида мутасаддилар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Унда 40 дан ортиқ кредит маблағи, ер ажратиш ва шу каби мурожаатлар қабул қилинди.
Ҳар бир мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, уларнинг ҳал этилиши туман ҳокими назоратига олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!