» » Жиззах вилоят 4-сектор  раҳбари жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказди

Жиззах вилоят 4-сектор  раҳбари жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказди

06 сентябрь 2024 г 316 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда вилоят сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят, туман прокурорлари, ички ишлар органлари масъуллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳалла раислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, кримноген вазият мураккаб бўлган, «қизил» тоифадаги маҳаллаларни жиноятдан ҳоли маҳаллага айлантириш, «ижтимоий профилактика» тамойили асосида иш олиб бориш ҳамда профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти натижадорлигини ошириш, профилактика инспекторларининг хизмат шароитини янада яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.
Шунингдек, вилоят 4- сектор раҳбари «Бахт» маҳалласида  содир бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида маълумот берди.

Мазкур тадбирда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш аҳволи муҳокама қилиниб, бу борадаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!