» » Фориш тумани адлия бўлими ходимлари жойларда сайёр давлат хизматлари кўрсатмоқда

Фориш тумани адлия бўлими ходимлари жойларда сайёр давлат хизматлари кўрсатмоқда

10 сентябрь 2024 г 219 Комментарии: 0

Фориш тумани адлия бўлими ходимлари жойларда сайёр давлат хизматлари кўрсатиб, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Адлия куни” тадбирлари ташкил этилиб, аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ва кўмаклар берилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддиларига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” МФЙда ташкил этилди. Тадбир давомида аҳолига мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонунлар, қонунларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган  фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!