Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
11 сентябрь 2024 г 637 Комментарии: 0
Нексия ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиққан ва ўз йўлидан келаётган Ласетти билан тўқнашган.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 сентябр куни содир бўлган.
Зомин-Жиззах йўналишида ҳаракатланган Нексия машинаси ҳайдовчиси тезликни меъёрдан оширган ва қувиб ўтиш қоидаларини бузиб қарама-қарши йўналишга чиққан.
Шунда, Нексия ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган Ласетти машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Нексиянинг 42 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида, унинг 66 ёшли йўловчиси эса шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!