» » Жиззахда новвойхона қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Жиззахда новвойхона қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

11 сентябрь 2024 г 317 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи фуқаро С.С. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўз яшаш хонадонида новвойхона ташкил қилиб, ностандарт ёндиргичларни (горелка) газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 699,2 млн сўмлик 268,9 минг метр куб табиий газни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!