Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Параалимпиада совриндори тантанали тарзда кўтиб олинди
10 сентябрь 2024 г 211 Комментарии: 0
Парижда бўлиб ўтган XVII Параалимпиадада спортнинг пауэрлифтинг тури бўйича Жиззах вилоятидан иштирок этган Рўза Қўзиева кумуш медал соҳибаси бўлди.
Кеча Рўза Қўзиева ҳамда барча параалимпиадачиларимиз Тошкентда кутиб олинган бўлса, бугун чемпион Дўстлик туманида тантанали равишда кутиб олинди.
Рўза Қўзиева ҳамда Фарход Умрзоқов хонадонига вилоят ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари, сектор раҳбари, спорт соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик йиғилди.
Кутуб олиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоевлар ва туман ҳокими Шавкат Дарвишев Давлатимиз раҳбарининг спортни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлари ҳақида сўз юритишди. Рўза Қўзиеванинг Парижда бўлиб ўтган Параалимпиададаги иштироки ва эришган муваффақиятини ислоҳотларнинг ёрқин исботи сифати баҳолаш мумкин.
Маросимда шу каби илиқ фикрлар билдирилиб, Рўза ва унинг яқинларига, шунингдек туман ҳамда вилоят аҳлига бундай медаллар давомли бўлиши тиланди.
Раҳбарлар Рўза Қўзиевага қимматбаҳо маиший техникалар ҳамда пул мукофотларини тантанали равишда топширишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!