» » Жиззах вилоятига Хайнань провинцияси партия қўмитаси котибининг ўринбосари Шэнь Даньян бошчилигидаги делегация келди

Жиззах вилоятига Хайнань провинцияси партия қўмитаси котибининг ўринбосари Шэнь Даньян бошчилигидаги делегация келди

11 сентябрь 2024 г 593 Комментарии: 0

Жиззах вилоятига Хайнань провинцияси партия қўмитаси котибининг ўринбосари Шэнь Даньян бошчилигидаги делегация вакилларини вилоят ҳокимлиги анжуманлар саройида вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Хайнань делегацияси Жиззах вилоятига биринчи марта ташриф буюрган боис, делегация аъзоларига вилоят ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Хусусан, икки давлат раҳбарлари томонидан яратилаётган имкониятлар, мавжуд имтиёзлар, вилоятнинг асосий драйверлари, эркин иқтисодий зоналар ҳамда вилоятда қайси йўналишларда инвестициялар жалб қилиш мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтилиб, вилоятнинг салоҳияти акс этган видеоролик меҳмонларга намойиш этилди.

Делегация раҳбари Шэнь Даньян қабул учун миннатдорчилик билдириб, Жиззах вилояти ҳақида етарлича маълумотга эга бўлганлиги ва Хайнань делегациясининг Жиззах вилоятига ташриф буюришдан асосий мақсади икки вилоят ўртасидаги алоқаларни янада яхшилар ва ҳамкорликдаги ишларни яхшилаш эканлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга Хайнань провинция барча соҳаларга очиқлиги, ягона порт мавжудлиги ҳамда Туризм маркази эканлиги таъкидланди.

Делегация вакиллари асосан 4 йўналишда ўзларининг қизиқишларини билдирди.

Жумладан, вилоятлар ўртасида савдо-иқтисодий йўналишлар бўйича ҳамкорлик, туристлар оқимини ошириш чора тадбирларини биргаликда ишлаб чиқиш, янги энергетика соҳасида ҳамкорлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича Жиззах вилояти экспортёр тадбиркорларини провинцияда ҳар йили декабрь ойининг ўртасида ўтказиладиган Халқаро Форумга таклиф қилишдан иборат бўлди.

 Учрашув якунида Жиззах вилояти ва Хайнань провинция ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!