Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахликлар учун Тяньцзинда форум ўтказилди
06 июнь 2024 г 596 Комментарии: 0
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация учун Тяньцзинь шаҳрида форум ташкил этилди.
Форумда Жиззах вилоятининг салоҳияти акс этган видеоролик тақдим этилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.
Вилоят ҳокими нутқида Тяньцзин шаҳри раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, сўнги вақтлардаги Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари томонидан амалга ошираётган ислоҳотлар, келишувлар ва уларнинг натижалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Жиззах вилоятининг салоҳиятини, яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар ва вилоятдаги драйверлар ҳақида ҳам батафсил маьлумот берилди.
Делегациянинг Хитойдаги ташрифи доирасида ўтган тўрт кун вақт ичида умумий қиймати 600 млн доллардан зиёд келишувларга эришилганлиги алоҳида такидлаб ўтилди.
Вилоят ҳокими Э. Салиев мезбонларни вилоятда жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Мақом фестивалига ва сентябрь ойида бўлиши режалаштирилган Халқаро бизнес форумга таклиф қилди.
Шундан сўнг, Тяньцзин шаҳар раҳбарияти вакили Хуанг Чунян сўзга чиқди.
У ўз нутқида вилоят делегацияси ва Эргаш Салиевга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди. Икки давлат ўртасида олиб бориалётган ислоҳотларга тўхталди.
Тадбирнинг асосий қисмида, В2В учрашувларга старт берди шу жараёнда вилоятнинг салоҳияти акс этган ҳамда Хитойлик тадбиркорлар тақдимотлар ҳам форум қатнашчиларига кўрсатилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Салиев форумдан сўнг маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда тадбиркорлар билан якка тартибда учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Хайнан провинциясининг чет элда ҳаёт фаолияти олиб бораётганлар билан ишлаш бўйича кўмита раҳбари Хуанг хоним билан бўлиб ўтган учрашувда икки ҳудуд ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Ташриф Хитойнинг йирик шаҳарларига давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!