» » Сайёр қабул: Мурожаатларни жойига бориб ўрганиш ва ижобий ҳал этиш йўлида

Сайёр қабул: Мурожаатларни жойига бориб ўрганиш ва ижобий ҳал этиш йўлида

13 сентябрь 2024 г 215 Комментарии: 0

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпўлатов олис ва чекка, аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардан бўлган Арнасой тумани «Бахтли» маҳалла биносида сайёр қабул ўтказди.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун туман ҳокимликлари мутасаддилари, сектор, идора ва ташкилот раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилган.

Сайёр қабулда 30 дан зиёд мурожаатлар тушган. Уларнинг аксарияти аҳолини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолар, хусусан, йўл, қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим муассасаси қурилиши, электр энергия таъминотини яхшилаш билан боғлиқ масалалардир.

Мулоқот давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилган. Муддат талаб этадиган 20 та мурожаат назоратга олиниб, унда кўтарилган масалаларнинг ижобий ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!