Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда фуқаронинг 30 йиллик орзузи амалга ошди
16 сентябрь 2024 г 302 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугунги кунда олиб бораётган оқилона сиёсатлари натижасида кўплаб соҳаларда фуқаролар учун шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар яратилмоқда.
Шулар қаторида паспорт тизимида ҳам шундай имконият берилган бўлиб, Бахмал тумани «Маданият» МФЙ Қурбонзўр қишлоғида истиқомат қилиб келаётган Нодира Рахмонқулованинг ҳам 30 йиллик орзулари рўёбга чиқди.
Асли Тожикистон Республикасида туғилиб, Ўзбекистонга келин бўлиб келган Нодира опа шу кунга қадар фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келаётган эди.
Н.Раҳмонқуловага жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.03.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб, Бахмал туман ИИБ М ва ФРБ томонидан фуқаролик паспорти топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!