» » Етиштирилаётган уруғлик пахта хом-ашёси майдонларида ишчи гуруҳи томонидан апробация кўриги ўтказилди

Етиштирилаётган уруғлик пахта хом-ашёси майдонларида ишчи гуруҳи томонидан апробация кўриги ўтказилди

18 сентябрь 2024 г 102 Комментарии: 0

Дўстлик туманида 2025 йил ҳосили учун жамғариладиган уруғлик чигитни сифатли ва серҳосил навларни танлаб олиш мақсадида жорий йил ҳосилидан етиштирилаётган уруғлик пахта хом-ашёси майдонларида туман ишчи гуруҳи томонидан апробация кўриги ўтказилди.
Ўтказилган апробация кўриги натижасида 1546 гектардан 1333 гектар яроқли, 153 гектар пахта майдони агротехник тадбирларда камчиликларга йўл қўйганлиги учун яроқсиз деб топилди.

Яроқли деб топилган майдонлардан териб олинган 1692 тонна пахта хом-ашёсидан 897 тонна серҳосил уруғлик чигит жамғариш кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 декабрдаги ПҚ-391-сонли қарори ижроси юзасидан хориждан келтирилган серҳосил "XinLuZhoang 52" ғўза навларини районлаштириш бўйича ҳам юқори натижаларга эришилди.

Бугуги кунда хорижий навлардан 290 тонна пахта хом-ашёсидан 153.6 тонна серҳосил истиқболли уруғлик чигит жамғариш кўзда тутилган.

Ушбу апробация ишларни сифатли ва тўғри ўтиши Агроинспекциянинг Дўстлик туман бўлими томонидан назорат қилиб борилди. Назорат тадбирлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман апробация ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзоларига тегишли тартибда огоҳнома ҳамда кўрсатмалар бериб, уларни жойида бартараф қилиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди.

Нурилла Жўраев,
Агроинспекциянинг Дўстлик туман бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!