» » Жиззах вилоятида ишга тушган туризм лойиҳалари 

Жиззах вилоятида ишга тушган туризм лойиҳалари 

18 сентябрь 2024 г 284 Комментарии: 0

2023 йилда туризм соҳасида умумий қиймати 1 трлн 172 млрд. сўмлик 52 та лойиҳалар ишга туширилди.

Шундан, (4 та меҳмонхона, 12 та туризм дам олиш ва хизмат кўрсатиш маскани, 2 та туристик даволаш соғломлаштириш мажмуаси, 2 та хостел, 2 та оилавий меҳмон уйи, 1 та ижара ётоқхона, 7 та умумий овқатланиш ва 1 та мотел) фаолияти йўлга қўйилган.

2024 йилда туризм соҳасида умумий қиймати 742,8 млрд. сўмлик 29 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

Шундан, (4 та меҳмонхона, 11 та туризм дам олиш ва хизмат кўрсатиш маскани, 2 та туристик даволаш соғломлаштириш мажмуаси, 2 та хостел, 2 та оилавий меҳмон уйи, 1 та ижара ётоқхона, 6 та умумий овқатланиш ва 1 та мотел) фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида 129 млрд 537 млн сўм (шундан, 124 млрд 087 млн сўм ўз маблағлари, 5 млрд 450 млн сўм банк кредит маблағлари) бўлган 10 та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган бўлиб жами 72 нафар янги иш ўрни яратилган.

Жумладан, Бахмал туманида умумий қиймати 15 млрд 400 млн сўм (шундан, 15 млрд 400 млн сўм ўз маблағлари ҳисобига) бўлган 4 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган бўлиб кўшимча 34 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ғаллаорол туманида умумий қиймати 800 млн сўм (шундан, 800 млн сўм ўз маблағлари ҳисобига) бўлган 1 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган бўлиб қўшимча 3 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Зомин туманида умумий қиймати 107 млрд 550 млн сўм (шундан, 106 млрд 600 млн сўм ўз маблағлари, 950 млн сўм банк кредит маблағлари ҳисобига) бўлган 4 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган бўлиб қўшимча 27 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Фориш туманида умумий қиймати 5 млрд 787 млн сўм (шундан, 1 млрд 787 млн сўм ўз маблағлари, 4 млрд сўм банк кредит маблағлари ҳисобига) бўлган 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган бўлиб қўшимча 8 нафар янги иш ўринлари яратилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!