» » Ғаллаорол тумани ҳокими хориждаги ёшлар билан онлайн суҳбатлашди

Ғаллаорол тумани ҳокими хориждаги ёшлар билан онлайн суҳбатлашди

20 сентябрь 2024 г 274 Комментарии: 0

Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев Мирзабулоқ маҳалласида чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.
Мулоқат давомида ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди. Уларнинг яшаш шароити ва ўқиш жараёнлари билан қизиқди. Шунингдек, ёшларнинг таклифлари ва ташаббусларини тинглади.
Онлайн учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, билдирилган таклифларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!