» » Жиззахда «Бутунжаҳон атроф-муҳит куни» муносабати билан плоггинг ташкил этилди

Жиззахда «Бутунжаҳон атроф-муҳит куни» муносабати билан плоггинг ташкил этилди

20 сентябрь 2024 г 276 Комментарии: 0

Куни кеча 19 сентябрь куни Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш бошқармаси ва Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда «Wорлд cлеануп дай» (Бутунжаҳон тозалик куни) муносабати билан «Ҳаёт учун жой ажратинг!» номли оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди.

Мазкур акция  жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, давлат идоралари ва хусусий тадбиркорлик субъектларини атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш мақсадида бирлаштиришга қаратилган.

«Сангзор» дарёсининг Жиззах шаҳридаги «Сангзор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида ўтказилган эко-акция «Бир Ватанда, бир мақсадда — халқаро чиқиндисиз дунё учун» шиори остида бўлиб ўтди.

Акцияда Ўзбекистон Экологик партияси марказий Кенгаши раиси А.Ҳамзаев,  вилоят Экология,  атроф-муҳитни муҳофаа қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Э.Холматов ва Экологик партияси Жиззах вилояти Кенгаши раиси А. Раҳмонқулов,  шунингдек,  Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг эко-фаолари, Санитар тозалаш маркази Жиззах вилояти филиали,  Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси,  «Эко-сфера» ва «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари, «Сангзор» МФЙфаоллари иштирок этиб, дарё бўйларининг тоза бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Плоггинг давомида  «Сангзор» дарёси бўйларида тўпланган чиқиндилар тозаланди ва махсус транспорт воситалари ёрдамида чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!