Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Тарғибот автобуси” ҳаракатлана бошлади
24 сентябрь 2024 г 177 Комментарии: 0
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш долзарб вазифаларидан бири саналади.
Бунда ҳайдовчи ва йўловчиларда ҳаракатланиш маданиятини ошириш, аҳоли, айниқса, мактаб ўқувчилари орасида тарғибот тадбирларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Жиззах вилоятида шу мақсадида яна бир янгилик амалиётга жорий этилди. Соҳа ходимлари томонидан синов тариқасида Жиззах шаҳри ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятларга тегишли автобуслардан “Тарғибот автобуси” сифатида фойдаланиш йўл қўйилди.
— Эндиликда ҳар бир “Тарғибот автобуси”нинг ташқи кўринишида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб этувчи паннолар бор. Автобусдан тушган йўловчи унинг орқа томонидан ўтиши ва ҳаракатланиб келаётган бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳушёрликка чорловчи, тунги вақтда нур қайтарувчи материаллардан тайёрланган эслатмалар билан жиҳозланди, — дейди Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Аббос Дадашов. — Шунингдек, автобуснинг салонида йўловчиларга йўналиш вақтларида йўл ҳаракати қоидалари билан танишиб бориши учун йўл белгилари ҳамда ҳаракат иштирокчилари амал қилиши лозим бўлган қоидалар акс этган паннолар ўрнатилди.
Автобусда ҳаракатланиб кетаётган йўловчиларнинг эътиборини тортиш мақсадида ўрнатилган мониторларга соҳа ходимлари томонидан тайёрланган махсус видеороликлар доимий равишда қўйиб борилиши йўлга қўйилди. Бунинг баробарида соҳа ходимлари томонидан автобусга чиққан ҳар бир йўловчиларга ҳаракат иштирокчиси билиши ва амал қилиши лозим бўлган қоидалар акс эттирилган буклетлар тарқатилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!