Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Йўл ҳаракати қоидаси – умр фойдаси
25 август 2021 г 895 Комментарии: 0
Навбатдаги тадбирда йўловчи ташувчи автокорхоналар ҳайдовчилари ва масъулияти чекланган жамият раҳбарлари иштирок этди.
Унда йўловчи ташувчи автобуслар иштирокида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида сўз юритилиб, транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат этиб бориш заруратига алоҳида урғу берилди.
Тадбирлар давомида автобус ҳайдовчиларига қўйилаётган талаблар, ҳайдовчининг толиққанлигини назорат қилиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш кераклиги ҳақида сўз борди.
Семинар давомида уюшма раҳбарларига келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, ушбу тадбирда вилоят ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан Жиззах шаҳри ҳудудидаги йўловчи ташувчи “Ойбек супертранс”, “Бегали транс”, “Форгуна авто капитал” автокорхоналари ҳайдовчи ва маъсуляти чекланган жамияти раҳбарлари билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида йўловчи ташувчи автобус иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси атрофлича муҳокама қилинди.
Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, транспорт воситасининг техник ҳолатини мунтазам назорат этиб бориши, йўловчиларни ўз манзилларига соғ-саломат етказиш ҳайдовчиларнинг асосий вазифаси эканлиги тушунтирилди.
Содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари келтирилиб, ҳар бир ҳаракат иштирокчиси ҳушёр ҳолатда ҳаракатланиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, уюшма раҳбарларига ҳайдовчиларнинг саломатлигини назорат қилиб бориш, транспорт воситаларининг техник ҳолати юзасидан камчиликларни бартараф этиш, йўловчи ташишда карантин қоидаларига жумладан, йўловчиларнинг масофа сақлаши ва белгиланган вақтда транспорт воситасини дезинфекция қилишга қатъий риоя этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу каби тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!