» » Вилоят ҳокимининг "Жиззах шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақини ошириш тўғрисида"ги қарори имзоланди

Вилоят ҳокимининг "Жиззах шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақини ошириш тўғрисида"ги қарори имзоланди

12 март 2021 г 2 600 Комментарии: 0

 Жиззах шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги “Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги 455-сон қарорига асосан, вилоят Транспорт бошқармасининг 2021 йил 28 январдаги Е-37-сонли мурожаат хати ҳамда вилоят Молия бош бошқармасининг 2021 йил 4 февралдаги 01-20-08-5-38/13-сонли розилик хатини инобатга олиб, шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг, жумладан, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмларнинг қимматлашганлиги муносабати билан, транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш, йўловчи ташиш транспорти хизматларига тарифларни асосли шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5-, 6- ва 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Жиззах шаҳрида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли шаҳар йўналишидаги автобусларда йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари ҳар бир йўловчи учун 1500 (бир минг беш юз) сўм миқдорида белгилансин.
  2. Вилоят Транспорт бошқармаси (И.Боқиев) ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги (К.Холмуродов) ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар
    ва корхоналарга ушбу тарифларни жорий қилиш вазифаси топширилсин.
  3. Вилоят Транспорт бошқармаси (И.Боқиев) Жиззах шаҳар
    ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоятда транспорт тизимини, хусусан, аҳолига сифатли транспорт хизматлари кўрсатилишини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ва маълумотларни вилоят ҳокимлигига ҳар ойнинг 25-санасига қадар киритиб борилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 739-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  5. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби ахборот хизмати (А.Биноқулов) мазкур қарорни “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  6. 6.Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  7. 7.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Назаров зиммасига юклансин.

 Вилоят ҳокими                                                  Э.Салиев

12-mar_-2021-g.pdf [717,05 Kb] (cкачиваний: 71)  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!