» » Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбари маслаҳатчиси Зарбдордаги маданият саройига ташриф буюрди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбари маслаҳатчиси Зарбдордаги маданият саройига ташриф буюрди

27 сентябрь 2024 г 93 Комментарии: 0

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбари маслаҳатчиси Собиржон Муродов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Жиззах вилояти бошқармаси раҳбари ўринбосари Мусо Анорбоев, туман сектор раҳбарлари Зарбдор туманидаги «Олтин водий» маданият саройи фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбари маслаҳатчиси маданият саройида аҳолининг маданий ҳордиқ олишлари, санъат ва маданият ходимлари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Бундан ташқари Наврўз МФЙ ходимлари билан суҳбатлашиб, уларга яратилган иш фаолиятидаги қулайликлардан оқилона фойдаланиши ва аҳолини рози қилиш борасида муҳим тушунчалар бериб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!