Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қонуннинг туб моҳияти, тартиби ҳамда талаблари ҳақида маълумотлар бeрилди
03 октябрь 2024 г 216 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августда қабул қилинган «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги 937-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда Адлия вазирлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинарлар ўтказилмоқда.
Белгиланган режа-графикка асосан ДХМ Жиззах шаҳар бўлимида вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Адлия вазирлиги ва Кадастр агентлиги масъул ходимлари томонидан Қонун мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!