» » Таълим сифат ва самарадорлигини ошириш асосий мақсадимиз

Таълим сифат ва самарадорлигини ошириш асосий мақсадимиз

03 октябрь 2024 г 242 Комментарии: 0

Бугунги кунда тумандаги мактаб ва мактаб таълими тизимида 66 та умумтаълим мактаби, 1 та касб-ҳунар мактаби, 1 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1 та «Баркамол авлод» болалар мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та спорт мактаби, 21 та давлат тасарруфидаги, 3 та хусусий шерикчилик асосидаги, 47 та уй ва оилавий мактабгача таълим муассасалари жами 71 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Кейинги йилларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида туманда ўғил-қизларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш натижасида 2016 йилдаги 16 фоиздан 83,5 фоизга ошди.

Жорий йил ўқув йилидан бошлаб тумандаги умумтаълим мактаблари сони яна 1 та кўпайди. Яъни «Учқулоч» маҳалласидаги Пастки Учқулоч қишлоғидаги 10-умумтаълим мактаби филиали аҳоли талаб истагидан келиб чиқиб ҳамда ўқувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 24-умумтаълим мактабига айлантирилди.

Бугунги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 16040 нафар ўқувчиларга 1786 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда.
Жорий йилнинг ўзида Давлат дастурлари доирасида тумандаги «Нурак» маҳалласида жойлашган 8-умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилинди. «Оқтом» маҳалласи ҳудудидаги Тутак массивида намунавий уй-жойлар бунёд этилган массивда янги мактаб биносини бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Умумтаълим мактаблари моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида туманда 2024 йилда ўтказилган ташаббусли буджетлаштириш жараёнида тумандаги ихтисослаштирилган мактаб моддий техник базасини мустаҳкамлашга 1 млрд. 300 млн. сўм, «Оқтепа» маҳалласида жойлашган 6-умумтаълим мактабида спорт зал бунёд этиш учун 1 млрд. 360 млн. сўм, «қўлба» маҳалласида жойлашган 47-умумтаълим мактабида спорт зал бунёд этиш учун 1 млрд. 360 млн. сўм ажратилди.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг илғор технологиялар асосида сифатли билим олишлари учун умумий ўрта таълим мактабларига энг замонавий компьютер технологиялари етказиб берилаяпти. Тумандаги барча 66 та ўрта таълим мактаблари доимий интернет тармоғига уланган.
Сўнгги йилларда умумий ўрта таълим йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари ошиб бормоқда. 2024 йилда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини 960 нафар ўқувчилар битирган бўлса, уларнинг 296 нафари олий таълим муассасаларига кириб таҳсил олишаяпти.

Президентимизнинг 2023 йил 28 август куни «Мактабларда янги 2023 – 2024-ўқув йилига тайёргарлик ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларга асосан, ўтган ўқув йили давомида 4 та умумий ўрта таълим мактабларида иккинчи хорижий тил ва замонавий касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий этилди. 2023 – 2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажор-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши белгиланган. Жорий йилда ўтказилган тест натижалари бўйича 60 нафар стажор-ўқитувчилар касбий сертификатга эга бўлишди.
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари, илғор педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг соғлигини сақлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 68 нафар ўқитувчиларимизга турли сиҳатгоҳларда дам олиб даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!