» » “Ташаббусли бюджет” доирасида, Мирзачўлдаги мактаб учун қуриб битказилган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

“Ташаббусли бюджет” доирасида, Мирзачўлдаги мактаб учун қуриб битказилган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

04 октябрь 2024 г 268 Комментарии: 0

“Ташаббусли бюджет” доирасида, Мирзачўлдаги 15-мактаб учун қуриб битказилган 450 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Мирзачўл туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Айни лойиҳа доирасида туман 1-сектор ҳудуди, "Янгидала" маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабининг 2 қаватли 450 ўринли кўркам биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла аҳли вакиллари, устоз-мураббийлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Рустамов сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди ва янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этди. Бу масканда сабоқ олаётган ўқувчиларга юксаклар марраларни забт этишлари, барча янгидалаликларни эса мана шундай эзгу ташаббуслар йўлидаги аҳилликлари бардавом бўлишларига тилаклар билдирилди.

1999 йилда ташкил топган мактабнинг мавжуд 450 ўринли ўқув биноларида ўтган ўқув йилида 232 нафардан зиёд ўқувчилар сабоқ олишди. Уларга 21 нафарга яқин педагог устозлар фан, спорт ва тўгарак сабоқларидан таҳсил беришади. 

“Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумида таълим муассасаси учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан илгари сурилган таклиф жамоатчилик фаоллигида 950 тадан кўп овоз тўплади.  

“Грант Ҳаус ” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларига давлат бюджетидан бир миллиард бир юз йигирма икки миллион сўм маблағ сарфланди.

Маросимда ўқув биноси қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчи-муҳандисларга эҳтиром кўрсатилди.

Сўзга чиққан маҳалла оқсоқоллари, фахрий устозлар бугун юртимизнинг энг олис ҳудудларида ҳам мана шундай ободлик ва бунёдкорлик тадбирлари кенг тус олганлигини эътироф этиб, хусусан қишлоқ аҳли бундан беҳад мамнунликларини изҳор этдилар.
 Тадбир иштирокчилари замонавий ва кўркам зиё масканига айланган бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!