Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди
04 сентябрь 2023 г 407 Комментарии: 0
Зомин туманидаги “Бешкуби” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.
Тумандаги 2-сектор ҳудудида жойлашган “Бешкуби” МФЙ биносининг очилиш маросимида туман ҳокими биринчи ўринбосари, туман прокурори, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Зомин туман бўлинмаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маҳалла фуқаролари мамлакатимиз мустақиллиги ва янги бинони фойдаланишга топширилишини қўшалоқ байрам сифатида тўкин дастурхон атрофида кенг нишонлади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!