Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда прокуратура органлари ходимлари тақдирланишди
09 январь 2019 г 7 361 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган.
Шу муносабат билан куни кеча вилоят прокуратурасида прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини оширишда меҳнат қилаётган соҳа ходимлари рағбатлантиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди. Вилоят ҳокими сўзга чиқар экан -“ Сизларни 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман” - деб прокуратура органлари ходимларини табриклади.
Прокуратура органлари томонидан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб борилмоқда.
Қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли катта.
Тадбир сўнгида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бир гуруҳ соҳа ходимларини ташаккурнома билан тақдирлади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!