Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманидаги чекка маҳалла “Яшил маконга” айлантириш ишлари йўлга қўйилади
07 октябрь 2024 г 233 Комментарии: 0
Дарахтлар, нафақат табиатнинг ажралмас қисми, балки шаҳар ва қишлоқ муҳитида ҳам катта аҳамиятга эга.
Шу боис, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Чўлқувар маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Арнасой тумани бўлими Худоёр Бердиев ва "Чўлқувар" МФЙ раиси Абдурашид Бердиев ва маҳалладаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Илҳом Облақуловлар билан учрашди ва улар томонидан кўча ёқаларини яшилликка айлантириш борасида ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Шундан сўнг, туман ҳокими биргаликда кузги кўчат экиладиган жойларни экишга тайёрлаш ишларини маҳалланинг кириш қисмидан бошлаш, яъни катта йўл четларига дарахт кўчатларини экиш жойларини кўздан кечирди.
"Чўлқувар" маҳалласи ҳам Айдар-Арнасой кўлига ўтувчи асосий йўллардан бири бўлганлиги боис туризм йўналишини ўз ичига жозибадорлигини кўрсатиб туради, -дейди туман ҳокими Одил Мусанов. – Бу билан биргаликда бир томондан маҳалланинг кўркини очиб турса, иккинчи томондан турли манзарали кўчатлар орқали ҳам табиатнинг мусаффолиги экалогиянинг яхшиланишига муҳим омил бўлади.
Бу каби дарахт кўчатларини экиш яъни “Яшил макон” лойиҳасини кенг йўлга қўйиш ишлари самарали ташкил қилинмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!