Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Jizzax suv taʼminoti» АЖ ходимлари Туркиядаги сув иншооти фаолиятини ўрганишди
07 октябрь 2024 г 265 Комментарии: 0
«Jizzax suv taʼminoti» АЖ ходимлари Туркия Республикасида ўтказилаётган ўқув-семинар доирасида турли мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, сув таъминоти соҳасидаги касбий малакасини оширмоқда.
Мазкур семинар доирасида, жамият директори Абдулла Юсупов бошчилигидаги делегация Туркиянинг ATIKSU ARITMA оқова сувларни қайта ишлаш иншоотига ташриф буюрди. Бу иншоот Туркиянинг замонавий технологиялар асосида қурилган энг илғор сув иншоотларидан бири ҳисобланади.
Делегация ташрифи давомида ATIKSU ARITMA иншоотининг сувларни механик, биологик ва химик тозалаш жараёнлари қандай ташкил этилганини кузатиб, атроф-муҳитга зарар келтирмасдан самарали ишлаш бўйича фаолият юритилишини ўрганди. Туркия томони эса сув ресурсларини тежаш, қайта ишланган сувдан қайта фойдаланиш ва замонавий фильтрация технологиялари ҳақида батафсил маълумот берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!