Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида куз-қиш мавсумуга тайёргарлик кўриш ва бeталафот ўтказиш юзасидан ўрганишлар давом этмоқда
08 октябрь 2024 г 137 Комментарии: 0
Зомин туманида 2024 – 2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталафот ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли, ташкилот ва муассасалар ҳамда иқтисодиёт тармоқларида электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ва тарғибот ишлари давом этмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ҳамда аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумида кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида ўрганишлар олиб борилиб, аниқланган камчилик ва муаммолар ишчи гуруҳ аъзолари кўрсатмаси асосида мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!