Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқ бошқармасида қатоғон қурбонлари ёд этилди
08 октябрь 2024 г 129 Комментарии: 0
Вилоят солиқ бошқармасида қатоғон қурбонлари ёд этишга бағишланган тадбирда солиқ ходимлари ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.
Маълумки, мустабид тузум даврида минглаб бегуноҳ ватандошларимизнинг умри хазон бўлган. 1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган.
Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган. Қанчадан-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, болалар етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қатағон даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.
Тадбирда сўзга чиққанлар “Тилда, фикрда, ишда бирлик“ деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли — билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда эканлиги таъкидланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!