Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда
08 октябрь 2024 г 133 Комментарии: 0
Аҳолинининг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш бугун тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар олдида турган энг муҳим вазифалардан бири.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ–80-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туман адлия бўлими ходимлари томонидан «Хонбанди» маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари ўрганилди ҳамда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.
Фориш туман давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг ўтган ойлари давомида маҳаллаларда аҳолига юздан зиёд сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!