» » Оталиққа олинган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилди

Оталиққа олинган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилди

11 октябрь 2024 г 238 Комментарии: 0

«Юртнинг кучи - бирликда, қадри эса тинчликдадир» шиори остида Фавқулодда вазиятлар вазирининг кубоги учун оталиққа олинган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёшлар ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида «Юртнинг кучи - бирликда, қадри эса тинчликдадир» шиори остида Фавқулодда вазиятлар вазирининг кубоги учун «Мен қутқарувчиман» эстафетаси, «Волейбол», «Шахмат», «Арқон тортиш», «Ижодий тақдимот» каби шартлар бўйича спорт мусобақалари ва кўрик-танловларнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Натижаларга кўра:

Жиззах шаҳар «Сайҳон» МФЙнинг «Сайҳон бургутлари» жамоаси биринчи;
Шароф Рашидов тумани «Учтепа» МФЙнинг «Учтепа ёшлари» жамоаси иккинчи ;
Фориш тумани «Мусоқул Оролов» МФЙнинг «Турон» жамоаси учунчи ўринни қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!