Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » КОРРУПЦИЯ– ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
11 октябрь 2024 г 250 Комментарии: 0
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жизззах вилояти бошқармаларининг Зафаробод тумани бўлим (филиал) ходимлари учун бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахасси иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.
Ҳар бир ходим билан индивидуал тарзда ўтказилган суҳбатда ходимлар ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.
Ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида соҳада янги жорий қилинган қарор ва қонунлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди ва ҳар бир ноқонуний қилинган хатти-ҳаракатига жазо муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!