» » Бир гуруҳ жиззахлик тадбиркор аёллар «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг форумида иштирок этди

Бир гуруҳ жиззахлик тадбиркор аёллар «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг форумида иштирок этди

14 октябрь 2024 г 174 Комментарии: 0

Юртимизда фаолият юритаётган кўплаб фермер хотин-қизлар Тошкент шаҳрида жам бўлди.
«Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган форум «Фермер аёллар: рақамлаштириш ва янги технологиялар — муваффақият омили» мавзусига бағишланди. Тадбирда дипломатик корпус вакиллари, халқаро ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам қатнашди.

Тақдим этилган презентацияларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти салоҳиятини ошириш, рақамли савдо-фермер аёллар учун янги имкониятлар, маҳсулотлар логистикаси ва экспортини ташкил этишнинг янги имкониятлари, уларни интернет ресурслари орқали йўлга қўйиш истиқболлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг самарали лизинг ечимлари каби масалалар кенг муҳокама қилинади. Соҳада аёлларнинг ўрнини ошириш ҳақида сўз борди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!